UCC

Filtering by: UCC

UCC Navruz Celebration 2022
Mar
26
11:00 AM11:00

UCC Navruz Celebration 2022

Ассалом Баҳор, Ассалом Наврўз! Азиз юртдошлар Сан Франциско ва Кўрфазида Баҳор фасли кириб келди, бу эса Наврўзи Олам кириб келди. Кундалик ҳаётимизга таъсир қилган узоқ танаффусдан сўнг юртдошларимиз билан яна юз ма юз кўришиш ва дийдорлашиш имконияти яралди. Азиз дўстларимиз Сизларни кўриб ва сизлар билан давра сурганимиздан, бир пиёла чой ва иссиқ ошни баҳам кўришганимиздан бағоят хурсандмиз. Ўйлаймизки сизлар билан яна кўп кўришишамиз ва олдимизга кўйилган режаларимизни амалга оширамиз. Қуйидаги линк Сан Франциско ва Кўрфазида ўтказилган Наврўз лавҳаларидир:

UCC Navruz Celebration 2022

View Event →
UCC 2022 Баҳор Футбол Турнири.
Mar
22
8:00 AM08:00

UCC 2022 Баҳор Футбол Турнири.

  • San Francisco Parks and Recs/Minnie & Lovie Ward Recreational Center (map)
  • Google Calendar ICS

Азиз Ватандошлар, жорий 2022 йилнинг Март ойида Сан Франcисcо ва Кўрфази Ўзбек Жамияти маркази фаоллари томонидан навбатдаги 2022 Баҳор Футбол Турнири ўтказилди. Футбол турнирини ўтказилишидан мақсад - Чет элда истиқомат қилаётган юртдошларимиз ўртасида бирдамликни, доимий мулоқот, аҳилликни, жисмоний соглом шакилланишларини ва дўстликни абадийлаштиришдир. Йошларимиз мана шу турнирга жуда фаол қатнашиб, ғалаба қозонган футбол командалари кубок, медалллар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ғолиб командалар: Биринчи ўрин: Black Jet, Иккинчи ўрин: Bay Area Warriors, Учунчи ўрин: Victorious. Турнирнинг энг зўр Ўинчиси Жасурбек Ҳайитов деб топилди. Қуйидаги линк орқали 2022 Баҳор Футбол турнири лавҳаларидан бахраманд олинг: UCC Spring Soccer Tournament 2022

View Event →
UCC SPRING SOCCER MINI TOURNAMENT 2021
Apr
6
8:30 AM08:30

UCC SPRING SOCCER MINI TOURNAMENT 2021

Хурматли ватандошлар,

6 чи Апрель, Сешанба куни, Crocker-Amazon футбол ўйингоҳларида,UCC  Баҳор Футбол Кубоги турнири ўтказилди. Бу турнир UCC фаоллари томонидан ташкил қилинган бўлиб, бу футбол турнирига мана шу Сан Франциско ва кўрфазида ўқиб, ишлаб истиқомат қилаётган юртдошларимиз, ёшларимиз фаол қатнашишди.

Ҳар бир командалар ўртасида жуда қизиқарли, шижоатли ва дўстона беллашувлар бўлиб ўтди. Сан Франциско ҳаво иқлими ҳам  командаларга жуда қўл бўлди. Командалар бирничи раунд ўйинлардан сўнг, 3 чи, 2чи ва нихоят 1 чи ўрин учун беллашишди, ва 3 чи ўринни Carvon командаси, 2 чи ўринни эса Delivery Band ва ниҳоят 1 чи ўринни SF Black жамоалари қўлга киритишди. 1 чи ўрин Кубоги SF Black жамоаси капитани Равшанбек Олтиевга ва UCC Футбол Кубоги турнирининг Энг Яҳши Ўйинчиси соврини Абдуфаррух Маджидовга топширилди.

Бизнинг умидимиз келажакда олиб бориладиган мана шундай спорт турнирлари янада оммалашади, чунки спорт инсонларни, жамиятларни ва давлатларни бирлаштиради, дўстлик ва ахилликни янада оширади.

Фурсатдан фойдаланиб, ўзимни ва UCC жамиати фаоллари номидан барча қатнашган дўстларимизга каттадан-катта миннатдорчиликлар билдираман, ва айниқса UCC жамиати маркази фаоли Ҳуршидбек Кучкаровга мана шу футбол турнирини олиб боришдаги ташкилий ишлари учун рахматлар айтаман.

 Хурмат билан

Кудрат Рахимходжаев

 UCC Cup Soccer Tournament 04/06/2021

View Event →